AKFA компанияси таъсисчилари ва директорлар кенгаши ўзгарганлиги муносабати билан директорлар кенгашининг янги раиси сифатида Ганиев Аброр Ахралович тайинланди. У ўз фаолиятини 2019 йил 20 мартдан бошлади.
AKFA компаниялар гурухининг асосий фаолияти AKFA ва IMZO савдо белгилари остида қурилиш маҳсулотлари, жумладан, алюмин ва ПВХ профиллари, иситиш радиаторлари ва алюмин крмпазитли панеллар ишлаб чиқариш ҳисобланади.
Барча мурожаатлар учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Телефон номер: +998712030000
E-mail: abror.ganiev@akfagroup.uz